Дастур Ҳақида
English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT) - Инглиз тилида сўзлашадиган миллат: Ўрта мактаб ўқитувчилари малакасини ошириш - бу Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг Жамоатчилик билан Алоқалар бўлими (PAS)нинг дастури ҳисобланади. Бу дастур Халкаро таълим бўйича Америка Кенгашлари ва Халқ таълими вазирлиги билан яқин ҳамкорликда амалга оширилиб, Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчи-тренерларига ва ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларига касбий – профессионал ривожланиш учун кенг имкониятлар яратишга қаратилган.
ESN:STT ўқувчиларнинг инглиз тилидаги билим ва маҳоратини ошириш учун, шунингдек уларнинг тил ўрганишдаги кўникмаларини яхшилаш мақсадида 15 000 дан ортиқ ўрта мактаб ўқитувчилар ва 1000 дан ортиқ ўқитувчи-тренерларни малакасини оширади.
Ушбу уч йиллик дастур Ўзбекистонда ўрта мактаб таълим тизимида инглиз тилини ўқитишни мустаҳкамлаш учун қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўйган:
- Инглиз тилидаги билимларини ошириш ва синфда инглиз тилидан яхшироқ фойдаланиш мақсадида Ўзбекистонда ўрта мактаб ўқитувчиларининг инглиз тили кўникмаларини ривожлантириш;
- Ўзбекистонда ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш;
- Ўзбекистонда ўрта мактаб таълим тизими ўқитувчиларининг жамиятдаги ижобий ўрнини янада мустаҳкамлаш;
- Инглиз тилини ўқитишни юқори даражага олиб чиқишда таълим ва тарбияни қўллаб-қувватловчи экотизимни ишлаб чиқиш.
Дастур тренерларни тайёрлаш ва умумтаълим ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчилари учун малака оширишнинг каскад модели (қисқа муддат ичида кўп сонли мутахассисларни тайёрлаш), таълим берувчилар орасида ўзаро касбдошлик кўмагини шакллантиришга қаратилган тренерлик дастурларини ўз ичига олади. ESN:STT Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, вилоят малака ошириш марказлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда 21-аср глобал иқтисодиёти даврига хамнафас, тил кўникмалари ва воситаларига эга, ўзига ишонган инглиз тили ўқитувчилари бирлашмаларини яратиш учун фаолият юритади.
Уч йиллик дастур Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг инглиз тили бўйича махоратини шакллантириш учун қуйидаги босқичларни амалга оширади:
Биринчи босқич: TESOL Халқаро Уюшмаси (TESOL) ва Джорж Мейсон университети (GMU) томонидан олиб бориладиган интенсив ўқув дастурида қатнашиш учун ҳар бири 40-45 нафар ўрта мактаб инглиз тили ўқитувчиларидан иборат иккита гуруҳ танлаб олинади. Иккала ўқитувчи-тренерлар гуруҳи қуйидагиларда қатнашадилар:
- TESOLнинг 140 соатлик, шу жумладан Ўзбекистон умумтаълим ўрта мактабларида 20 соатлик мажбурий амалиёт ўташни ўз ичига олган асосий сертификат дастури;
- Ҳаракат-режалари семинар-амалиётлари ва жойлардаги ўқитувчи-тренерлар тайёрлаш институтлари фаолиятини кузатиш ва фикр билдириш учун GMU маслаҳатчилари ташрифидан иборат TESOL/GMU томонидан олиб бориладиган Икки ҳафталик Тренерларни Тайёрлаш Институти.
Тўлиқ ўқув курсини тугатгандан сўнг, муваффақиятли номзодлар TESOL асосий сертификатига эга бўладилар ва Ўзбекистоннинг асосий ўқитувчи-тренерлари Корпусига киритилади (Uzbekistan’s Core Teacher Trainers Corps). Энг кучли ўқитувчи-тренерлар ESNнинг мастер тренерлари бўлишлари учун қўшимча тренингларда қатнашишлари ва TESOLнинг 140 соатлик асосий сертификат дастурини ўз касбдошларига етказишда кўмаклашишади.
Иккинчи босқич: Асосий ўқитувчи-тренерлар (CТ) Тренерларни Тайёрлаш Институтида ўрганганларини 10-12 та ҳудудий касбдош менторлардан (RPM) иборат гуруҳга тренинг ўтказадилар ва уларга менторлик қиладилар.
Учинчи босқич: Дастур давомида CТлар тренерлиги ва раҳбарлиги остида, RPM лар бир йил давомида 10 та айни пайтда ишлаётган ўрта мактаб ўқитувчиларни ўқитадилар ва уларга тренерлик қиладилар. Шу тарзда учинчи йилнинг охирига қадар 15000 ўрта мактаб ўқитувчиларини ўқитишга эришилади.
Дастурнинг уч босқичи давомида, энг яхши 300 та RPMлар TESOL асосий сертификатини олиш имкониятига эга бўладилар. Шу асосда улар Ўзбекистоннинг энг нуфузли Асосий Ўқитувчи-тренерлари Корпусига аъзо бўлиш имконига эга бўладилар. Асосий Ўқитувчи-тренерлар Корпус тренерларининг иш режалари ва ўқув материалларини ишлаб чиқади. Улар Халқ таълими вазирлигига ўқитувчилар малакасини ошириш курсларини ўтказиш учун тавсия қилинади. CТлар ва RPMлар 2022 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Минтақавий TESOL Конференциясида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.