Ҳужжат топшириш

Инглиз тилида сўзлашадиган миллат: Ўрта мактаб ўқитувчилар малакасини ошириш (ESN:STT) дастури танловининг икки хил йўналишига ариза топшириш мумкин: Асосий Ўқитувчи-Тренерлар (СТ) ва Ҳудудий Касбдош Менторларга (RPM). 

Илтимос, дастурда қатнашиш учун тўлиқ ҳужжатлар тўпламини онлайн тарзда ёки электрон почта орқали Америка Кенгашларига қуйидаги муддатларгача юборинг:

  • Асосий Ўқитувчи-Тренерлар (CТ) учун қабул қилиш муддати: 2020 йил 11 ноябрь, соат 17.00. (Ўзбекистон вақти билан)

  • Ҳудудий Касбдош Менторлар (RPM) учун қабул қилиш муддати: 2020 йил 30 ноябрь, соат 17.00. (Ўзбекистон вақти билан)

 

Мувофиқлик мезонлари

Асосий ўқитувчи-тренер (CТ) бўлиш танлови барча маҳоратли ва тажрибалилар учун очиқ бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Ўзбекистон фуқароси ва ҳозирда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган бўлиши;
  • Ҳозирги кунда ўз иш жойида асосий штат ўқитувчиси, ўқитувчиларни тайёрлаш институтида ўқитувчи-тренер ёки ўрта мактаб инглиз тили ўкитувчиси бўлиши;
  • Энг камида бакалавр даражасига эга бўлиши;
  • Ўрта мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича камида уч йиллик тажрибага эга бўлиши;
  • Америка Кенгашлари томонидан ўтказиладиган ёзма ва оғзаки инглиз тили имтихонидан ўтиши;
  • Дастур тугаганидан сўнг камида уч йил давомида ўқитувчиларни ўқитишда давом этиш мажбуриятини бажариши;
  • Дастур давомида қуйида санаб ўтилган барча асосий вазифаларни тўлиқ бажара олиши;
  • Тўлиқ ҳужжатлар тўпламини топшириши (илтимос, ҳужжатлар рўйҳатига қаранг).

ESN дастури танловининг RPMи бўлиш учун барча маҳоратли ва тажрибали мутахассислар учун очиқ бўлиб, қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Ҳозирда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган бўлиши;
  • Ўрта мактаб инглиз тили ўкитувчиси ёки олий таълим муассаси факултет ҳодими бўлиши;
  • Энг камида бакалавр даражасига эга бўлиши;
  • Дастур давомида қуйида санаб ўтилган барча асосий вазифаларни тўлиқ бажара олиши;
  • Тўлиқ ҳужжатлар тўпламини топшириш (илтимос, Ҳужжатлар Рўйхатига қаранг). 

Юқоридаги техник талабларга жавоб бермайдиган аризалар танлов комиссиясига юборилмайди.

Америка Кенгашларининг амалдаги ходимлари, маслаҳатчилари ва уларнинг яқин қариндошлари (турмуш ўртоқлари, ота-оналари, фарзандлари ва ака-укалари), Америка Кенгашлари томонидан бошқариладиган бирон бир грант дастурида, ҳам шахс сифатида, ҳам институционал ариза берувчининг вакили сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар.

Америка Кенгашлари ирқи, ранги, дини, жинси, ёши, миллий келиб чиқиши, ногиронлиги ёки бошқа ҳар қандай ҳимояланган хусусияти туфайли мурожаат қилувчиларни камситмайди.

 

Саралаш жараёни ва мезонлари

Инглиз тилида сўзлашадиган миллат: Ўрта мактаб ўқитувчилари малакасини ошириш (ESN: STT) дастури барча маҳоратли ва тажрибали мутахассислар учун очиқ танлов асосида олиб борилади. Муддатдан сўнг, барча мувоффиқлик мезонларига мос келадиган аризалар Ўзбекистондаги ва АҚШдаги панел томонидан кўриб чиқилади. Танланган ярим финалчилар инглиз тили тестидан ўтишга ҳамда мутахассислар қўмитаси ва АҚШ элчихонаси вакиллари томонидан Тошкентда ўтказилган суҳбатда иштирок этиш учун таклиф қилинади. Мустақил, АҚШда жойлашган саралаш қўмитаси суҳбат ва инглиз тилидан энг юқори балларга эга болган номзодларни якуний шарҳини ўтказади. Америка Кенгашлари ходимлари фақат маъмурий ёрдам беришади ва якуний саралашда ҳеч қандай овозга эга эмас.

Аризачилар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади (муҳимлик тартибида эмас):

  • Касбий ва ўқув тажриба ва ютуқлар;
  • Етакчилик салоҳиятини намойиш этиш;
  • Интенсив ўқув дастурида иштирок этиш учун тайёргарлик (етуклик, мослашувчанлик ва мустақил ишлаш қобилияти) ;
  • Жорий педагогикага содиқлигини ва методикани мослаштиришга тайёрлигини кўрсатиш;
  • Ўзбекистондаги инглиз тили ўқитувчилари учун, шу жумладан, узоқ ҳудудларда жойлашган ўқитувчилар учун кенг қамровли тренинглар ўтказишга тайёрлик;
  • Инглиз тили кўникмалари инглиз тилида тўлиқ ўқув курси ўтказиш учун, шунингдек ўқув материаллари ва ҳаракат режаларини ишлаб чиқиш учун етарли бўлиши (лар учун дастурда иштирок этиш учун энг камида TOEFL PBT дан 500 ёки унинг эквиваленти даражасига, RPMлар учун эса энг камида TOEFL PBT дан 450 ёки унинг эквиваленти даражаси таълаб қилинади)
  • Аризачининг она юрти таълим ва ўқув дастурлари соҳалари ислоҳотларига ҳисса қўшиши.

Дастур жараёни, танловдан кейинги жараён каби жуда рақобатлидир. Қабул қилинган аризалар ҳажми туфайли Америка Кенгашлари дастур финалчилари сифатида танланмаган аризачиларга тушунтиришлар бермайди. Қўшимча маълумот олиш учун дастур жадвалига қаранг.


Шуни эсда тутингки, сараланган ва муваффақиятли номзодлар Халқ таълими вазирлиги билан камида уч йиллик мажбуриятни таъминлаш учун шартнома имзолашлари сўралади.
 

Ариза рўйҳати

СТ учун тўлиқ ҳужжатлар тўплами қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Имзоланган Шахсий Маълумотларнинг Қайта Ишланишига Розилик Бериш Формаси
  • Барча саволларга батафсил жавобларни ўз ичига олган босма ариза шакли ва иншолар
  • Имзоланган Аризани Тасдиқлаш Баённомаси
  • Барча дипломлар ва бошқа даражалар/сертификатларнинг инглиз тилидаги таржималарининг тасдиқланган нусхалари
  • Аризачининг паспорт нусхаси
  • Асосий Ўқитувчи-Тренерлар учун инглиз тилида ёзилган, икки бетдан ошмайдиган резюме (намунани кўринг)
  • Аризачининг паспорт ўлчамидаги яқинда олинган фотосурати
  • Инглиз тилида ёки инглиз тилига таржима қилинган тавсиянома

RPM учун тўлиқ ҳужжатлар тўплами қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Имзоланган Шахсий Маълумотларнинг Қайта Ишланишига Розилик Бериш Формаси
  • Барча саволларга батафсил жавобларни ўз ичига олган босма ёки қўлда тушунарли ёзилган ариза шакли ва иншолар
  • Имзоланган Аризани Тасдиқлаш Баённомаси
  • Аризачининг паспорт нусхаси
  • Аризачининг диплом нусхаси

Ариза кўрсатмалари

  • Tўлиқ бўлмаган аризалар қабул қилинмайди (илтимос, ариза бериш учун Ариза рўйхатига қаранг);
  • Илтимос, бошқa тилда жавоб сўралмагунича, барча саволларга инглиз тилида жавоб беринг;
  • Агар савол сизга тегишли бўлмаса, илтимос, N/A ни киритинг (тегишли эмас);
  • Барча телефон ва факс рақамларидан олдин мамлакат ва шаҳар кодларини киритинг;
  • Ҳар бир савол учун иловалар сони чекланган; агар талаб қилинган миқдордан кўп топширилган бўлса, ариза бекор қилиниши мумкин;
  • Қўшимча материаллар (масалан, талабалар иши ёки тарқатма материаллар) киритилмаслиги керак;
  • Техник жиҳозларни талаб қиладиган материаллар (масалан, аудио ёки видеотасвирлар) танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди;

Тавсиянома шакли

CT аризачининг касбий фаолияти билан таниш бўлган шахсдан тавсиянома бўлиши керак. Тавсияномалар аризачининг ҳамкасблари ёки илмий раҳбарлари томонидан берилиши мумкин. Оила аъзоси номзод учун тавсиянома ёза олмайди.

Илтимос, тавсиянома инглиз тилида ёзилмаган бўлса, уни инглиз тилидаги таржимаси билан топширинг.

Илтимос, аризани онлайн тўлдиришни бошлашингиз биланоқ, тавсиянома хаволасини тавсия этувчингизга юборинг. Алоҳида топширилган ёки белгиланган муддат тугаганидан кейин юборилган тавсиянома қабул қилинмайди. 

 

Ҳужжат топшириш

 

Халқаро Таълим Бўйича Америка Кенгашлари

English Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN)

Шота Руставели кўчаси 12 

№208 Гранд Бизнес Маркази

Яккасарой тумани

100070 Тошкент, Ўзбекистон

esn@americancouncils.org

Тел: +998 78 150 71 60