Ходимлар
Вашингтон, Колумбия Округи офиси
Зара Ховханнисян – Ўқитувчилар учун дастурлар директори. У Халқаро Таълим бўйича Америка Кенгашларида 2009 йил октябрь ойидан бери ишлайди. Унгача Зара, Халқаро Тадқиқотлар ва Алмашинув Кенгашида, ўқитувчилар малакасини ошириш дастурлари бўйича бош мутахассис бўлган. Шунингдек, у Арманистондаги ўрта мактабда инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Зара Арманистоннинг Ереван шаҳридаги Х. Ачариан Тил Институтида амалий лингвистика бўйича магистр даражасига эга. Рус ва арман тилларида эркин сўзлаша олади.
Ўзбекистон офиси
Динара Сейтназарова, Америка Кенгашлари филиали рахбари уринбосари, АҚШ Давлат Департаменти томонидан молиялаштирилган UGRAD 2008 дастури битирувчиси, Америка Кенгашларига 2019 йил ноябрь ойида дастур ходими сифатида қўшилди. Динара English Speaking Nation: Secondary Teacher Training Program доирасида мониторинг ва баҳолаш тадбирларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш учун жавобгардир.
Ўзининг касбий фаолиятини Динара 2010 йилда British American Tobacco Uzbekistan компаниясида Кавказ ва Марказий Осиё учун SAP Talent платформасини бошқариш учун масъул бўлган, кадрлар бўлимида бош мутахассис сифатида бошлаган. 2011 йилда у ўз фаолиятини General Motors Powertrain Uzbekistan компаниясида давом эттирди ва у ерда турли масъулиятли ролларни бажарган. Америка Кенгашларига келишдан олдин, Динара барча ташқи алоқа жараёнларини бошқарувчи алоқа менежери сифатида ишлаган.
Динара Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган. Шунингдек, у 2017-2018 йилларда Вартбург коллежида «Иқтисодиёт» мутахассислиги бўйича алмашинув талабаси сифатида таҳсил олган.
Зухриддин Насиров
Дастур менеджери
Зуҳриддин Носиров Халқаро Таълим буйича Америка Кенгашларида таълим дастурларини бошқаради, ўрта таълим мактаб ўқитувчиларининг етакчилигини ривожлантиришга эътибор қаратади. У Ўзбекистондаги ESN: Ўқитувчилар етакчилигини ўқитиш дастури (TLT) ва Таълим раҳбарлик маҳоратини ривожлантириш дастурини (ELDP) бошқаради.
Зуҳриддин 2019-йилда Америка кенгашларига жамоасига қўшилган. Бунгача у C5+О.N.Е. дастурида етакчи ўқитувчи ва Марказий Осиё университети ҳамкорлик дастурида (UniCEN) дастур ходими сифатида ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ва Марказий Осиё университетида ўқитувчи ва Хорижий тилларни ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказида директор ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида тилшунослик бўйича магистр ва филология бўйича бакалавр даражасига эга. Зуҳриддин, шунингдек, АҚШ Давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган Fulbright педагогика бўйича ихтисослашган дастур бўйича чет тилини ўқитиш учун ёрдамчи (FLTA) битирувчиси бўлиб, Мичиган давлат университетида ўзбек тили бўйича ўқитувчи ёрдамчиси бўлиб ишлаган.
Фахриддин Полатханов
Дастур мутахассиси
Фахриддин Полатхонов Америка халқаро таълим кенгашларида таълим дастурларини назорат қилади, ўрта таълим ўқитувчиларининг етакчилигини ривожлантиришга эътибор қаратади. У Ўзбекистондаги ESN: ўқитувчилар етакчилигини тайёрлаш (TLT) ва Таълим раҳбарлик маҳоратини ривожлантириш дастурини (ELDP) бошқаради.
Фахриддин 2020-йилда инглиз тилида сўзлашувчи миллат (ESN) дастури жамоасига қўшилган ва у ESN дастурини қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқда. Америка кенгашларига қўшилишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш қўмитасида ишлаган, у ерда туристик зоналарни яратиш ва инвестицияларни жалб қилиш бўлимида турли кундалик вазифаларни бажарган.
Қозоғистоннинг KIMEP университетида давлат ва муниципал бошқарув магистри даражасига эга. У 2018-йилда Шотландиянинг Глазго университети, Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландияда таҳсил олган.
Фозилахон Абдуллаева
Дастур мутахассиси
Фозилахон Абдуллаева Халқаро Таълим бўйича Америка Кенгашларида таълим дастурларини юритиб, ўрта мактаб ўқитувчиларида етакчилик сифатларини ривожлантириш бўйича фаолият олиб боради. Фозилахон таълимда етакчиликни ривожлантириш дастури - Educational Leadership Development Program (ELDP) ва "English for IT Summer Camp" ёзги IT таълим оромгоҳи дастури билан фаол шуғулланмоқда ва бу билан Ўзбекистонда таълимни ривожлантириш йўлида ўз интилишини намойиш этади..
У дастлаб Америка Кенгашларида English Speaking Nation (ESN) дастури ёрдамчиси сифатида ишлай бошлаган. Унинг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Инновация, технология ва стратегия марказидаги аввалги тажрибаси, хусусан, ICT4Girls дастурига жалб этилиши бутун Ўзбекистон бўйлаб 18 000 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчиларига ижобий таъсир кўрсатган муҳим ташаббус - ESN дастурига қўшган ҳиссасида катта роль ўйнади.
Фозилахон Тошкентдаги Вестминстер халқаро университетининг молия йўналиши бўйича бакалавр даражасига эга.