ESN:STT аризани қайтариш саҳифаси

ESN:STT дастурига ариза бериш учун барча мурожаат қилувчилар қуйидагиларга розилик беришлари керак. 


Шахсий маълумотларнинг қайта ишланишига розилик бериш формаси

Ушбу анкетани тўлдириш орқали, мен English-Speaking Nation: Secondary Teacher Training (ESN:STT) дастурини амалга ошириш учун шахсий маълумотларимни йиғиш, фойдаланиш, сақлаш, шунингдек, улашишга розилик билдираман.

Ушбу розилик шакли юқорида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун зарур бўлган шахсий маълумотларимга тегишли ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан (чеклашсиз) йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, аниқлаштириш (тўлдириш, ўзгартириш), фойдаланиш, ахборот алмашиш мақсадида учинчи шахсларга улашиш (тақдим этиш), шахсий маълумотларни йўқ қилиш каби ҳаракатларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш учун тақдим этилди.

Менга тегишли шахсий маълумотларни (Исм, алоқа учун керакли маълумотлар ва ҳоказолар) веб-сайтидаги ёки бошқа шаклдаги анкеталарга иҳтиёрий киритилганини ва ишончли эканлигини тасдиқлайман. Мен тақдим этган шахсий маълумотларим нотўғри бўлган тақдирда, Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси аризамни кўриб чиқишни бекор қилиш хуқуқини ўзида сақлаб қолишидан хабардорман.                          

Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашларининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси - менинг шахсий маълумотларимни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига ва Ўзбекистон Республикасининг 02.07.2019 йилдаги "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги ЗРУ-547-сонли қонунига мувофиқ қайта ишланишига кафолат бериши ҳақида хабардорман.

Ушбу розилик юқорида айтиб ўтилган дастур давомида ва шахсий маълумотларни қайта ишлаш ёки расмийлаштириш якунланишига қадар амал қилади. Ушбу розилик исталган вақтда ёзма талабим асосида қайтариб олиниши мумкин. Мен бундай розилик бериш орқали ўз хоҳишим ва манфаатларим бўйича ҳаракат қилишимни тасдиқлайман.


Қуйидаги тугмачалардан бирини босиш орқали сиз юқоридаги шартларга розилик билдирасиз.

 

Асосий ўқитувчи-тренерлар аризаси

Ҳудудий касбдош менторлар аризаси