ТОШКЕНТ, Ўзбекистон (2022-йил 4-март) – АҚШнинг Тошкентдаги Элчихонаси ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019-йил ноябр ойида амалга оширишни бошланган «English Speaking Nation: Secondary Teacher Training» (ESN:STT) дастури доирасида, 4 март жума куни «Teacher to Teacher» ўқитувчиларнинг касбий малака ошириш ва ўқитиш бўйича машғулотлар сериясининг каскад усули босқичи бошланади.
«English Speaking Nation: Secondary Teacher Training» (ESN:STT) - бюджети 5,0 миллион АҚШ долларлик уч йиллик дастур бўлиб, унинг мақсади бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб давлат мактабларида 15 000 дан ортиқ инглиз тили ўқитувчиларини ўқитиш ва касбий ривожланиш имкониятларини тақдим этишдир. «Халқаро таълим бўйича Америка Кенгашлари» («American Councils») ташкилоти томонидан амалга оширилаётган ESN:STT дастури доирасида Ўзбекистонлик 386 нафар ўқитувчиларини сертификатлаштиришдан ўтказишга ва 2021-йилнинг июн ойидан то декабр ойигача интенсив, халқаро миқёсда эътироф этилган ва синфда ўтиладиган 140 соатлик юзма-юз амалий курси - «TESOL Core Certificate Program» (TCCP)ни дастурини тақдим қилиш учун «TESOL» Халқаро ассоциацияси вакиллари таклиф қилинди. Ўтган йилнинг октябр ойида Ўзбекистоннинг 196 нафар ўқитувчиси «Тренерларни тайёрлаш» (ТОТ) малака ошириш семинарида қатнашиб, TESOL «6 Principles» ўқув курсига қўшимча сифатида, Вирджиния штатидаги Фэрфакс Джордж Мейсон Университети томонидан ташкил этилган ва ўтказилган «Инглиз тилида инглиз тилини ўқитиш» (ТЕТЕ) курсини муваффақиятли якунладилар.
4-мартдан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб давлат умумтаълим мактаблари ва ОТМларда ишлайдиган «TESOL» сертификатига эга бўлган 82 нафар Ўзбекистонлик асосий ўқитувчи-тренер (CT)лар Республика бўйлаб бошқа касбдош-инглиз тили ўқитувчилари билан ўз билим ва маълумотларини алмашишни бошлайдилар. Ўзбекистонлик ҳар бир асосий ўқитувчи-тренер (CT) Ҳудудий касбдош-ментор (RPM)лар деб номланувчи 10-12 нафар ўқитувчидан иборат гуруҳларни қабул қилади. Келгуси 12 ҳафта давомида, ҳар жума куни ушбу 82 нафар асосий ўқитувчитренерлар бутун мамлакат бўйлаб 837 та Ҳудудий касбдош-менторлар (RPM) билан TESOL «6 тамойил» ўқув курсига ва Джордж Мейсон «Инглиз тилида инглиз тилини ўқитиш» (ТЕТЕ) курсига асосан ҳафталик ўқув машғулотларини ўтказадилар.
Андижон шаҳридаги 61-сонли Ихтисослаштирилган мактаб асосий ўқитувчи-тренери Дилноза Боймирзаева «ESN:STT Teacher to Teacher» - машғулотлар серияси ҳақидаги саволга жавоб берар экан: “Менимча, янги методлар ва тадбирларни ўрганиш орқали билим ва маълумотларнинг каскад усули орқали етказиб бериш инглиз тили ўқитувчилари (RPM)нинг билимларни кенгайтириш учун яхши имконият бўлади. «ESN» лойиҳасида иштирок этиш уларнинг дарсларини янада самаралироқ ва қизиқарлироқ қилади”, дейди.
«ESN:STT» дастурининг якуний мақсади Халқ таълими вазирлигининг энг кучли ва энг қобилиятли ўқитувчилари учун маҳаллий ўқитувчилар тайёрлаш салоҳиятини кучайтиришга, шу билан бирга замонавий ўқитиш методлари, стандартлари ва нормаларини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларидаги давлат умумтаълим мактабларида тобора кўпайиб бораётган инглиз тили ўқитувчиларига етказишдир.